11 Феврал 2022 йил 481

“Адабиётимиз дарғалари” номли маънавий-маърифий ва бадиий кеча бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Адабиётимиз дарғалари” номли маънавий-маърифий ва бадиий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник  И.Б.Аҳмедов, Қорақалпоғистон Республикаси маънавий-маърифий маркази Нукус шаҳри бўлими мутахассиси И.Аметов ва шоира Г.Давлетовалар  лицей ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи жамоаси иштирок этишди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник  И.Б.Аҳмедов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёш авлодни улуғ аждодларимизнинг ўлмас мероси, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, ёшларнинг бу борадаги билимини бойитиш ва рағбатлантириш мақсадида кўрик-танловлар, маънавий-маърифий ўтказилаётганлиги айтиб ўтди. Тадбир давомида шоира Г.Давлетова, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маърузаси билан иштирок этди.
Тадбир давомида ИИВ Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ва Қорақалпоқ академик лицейи ўқувчилари томонидан қорақалпоқ ва ўзбек тиллардаги рубоий ва ғазалларидан парчалар айтилди.
Шунингдек ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи ва Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари томонидан Навоий ва Бобур ижодига тааллуқли мусиқали саҳна кўриниши намойиш этилди.
Тадбир якунида босқичида фаол иштирок этганлар ўқувчилар раҳбарият томонидан тақдирланишди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech