1 Октябр 2021 йил 862

Академик лицейда байрам тадбири бўлиб ўтди.

Бугун устоз деган улуғ ва шарафли ном эгалари қадрланадиган кун, шодиёнаси, бу буюк зотлар борки уларнинг хизмат ва меҳнати самараси ила юртимиз тинч, халқимиз фаровон, давлатимиз мустаҳкам, дунё саҳнида ўз обрў ва эътиборга эга давлатлар қаторида. Ушбу айёмда қадрдон мактабимиз, бизга ҳарф ўргатган, эзгуликдан сабоқ берган меҳрибон муаллимларимиз сиймоси кўз олдимизда гавдаланади. Биз учун ибрат мактаби ва намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган азиз ва мўътабар зотлар шаънига энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, унинг ўринбосарлари, соҳа фахрийлари, лицейнинг педагог ходимлари ва ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, Азал-азалдан халқимиз ёши улуғ нуронийларни эъзозлаб уларга катта эҳтиром ила ҳурмат кўрсатиб келинганлигини, айниқса, табаррук инсонларнинг ҳолидан хабар олиш уларнинг оғирини енгил  қилиш ва насиҳатлари-ю дуоларини олиш халқимизга хос фазилат эканлигини таъкидлаб, устозларни бугунги байрам билан самимий муборакбод этди.
Тадбир давомида, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг буйруқлари билан тақдирланган соҳа фахрийларига ва лицей жамоасига мукофотлари тантанали равишда топширилди. Байрам тадбирида фахрийларга дастурхон ёзилиб бир пиёла чой устидаги мароқли суҳбат билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech