18 Январ 2021 йил 1020

Академик лицейга ташриф

Жорий йилнинг 18 январь куни, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Р.Хатамов ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ва унинг ўринбосари полковник И.Ахмедовлар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейига ташриф буюрди.Академик лицейга ташриф давомида ўқувчи ёшларга ўқиш ва дам олишлари учун яратилган шароитлар билан танишди. Шунингдек лицейнинг футбол, волейбол, шахмат,  спорт тўгараклари ҳамда ахборот-ресурс марказига шуғулланаётган ўқувчи ёшлар билан учрашиб улар билан суҳбатлашди ва уларга спорт анжомларини ва китобларни совға қилишди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.Хатамов вазирлик малака ошириш институтининг Қорақалпоғистон Республикасидаги филиали фаолиятида 2019/2020 йилларда амалга оширилган ишлар билан танишиб, қилинган ишларни ижобий баҳолади, шунингдек, ҳудудлар ўртасида ташкил этилган филиаллар орасида намунали филиал бўлиш кераклиги юзасидан ўз тавсияларини билдирди. Шундан сўнг, лицейнинг анжуманлар залида, лицейда таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Р.Хатамов Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган одилона сиёсат, ёшларга қаратилган эътибор ҳақида айтиб ўтиб, яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиб ёшлар яхши ўқиб ўрганишлари лозимлигини айтиб ўтди.
Тадбир давомида, фанлардан аъло баҳоларга ўқиётган Республика миқёсида ўтказилаётган кўрик танлов ва мусобақаларда муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни олаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига   вазирликнинг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари топширилди.

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech