23 Март 2021 йил 840

Академик лицей ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси бошлиғининг 2021 йил 12 март кунидаги “Ҳудудлардаги криминоген вазияти энг оғир бўлган маҳаллалардаги сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда профилактика инспекторлари учун “фуқаробай” ишлаш методикасини яратиш ҳақида”ги 12-сон Фармойиши асосида ташкил этилган ишчи гуруҳ 2021 йил 23 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Қорақалпоқ академик лицейига ташриф буюрди. Мазкур ишчи гуруҳ ташрифи Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Раимов Дониёр Исакович раҳбарлигида амалга оширилиб, академик лицей ўқувчилари билан учрашув, дарс жараёни ва ўрнатилган кун тартиби, мавжуд муаммолар бўйича ўқувчилар билан суҳбат олиб борилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига ходимлар томонидан батафсил маълумот олишди.  Шунингдек, бугунги кунда Ички ишлар органлари фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотлар, олдимизга қўйилган вазифаларга ҳам тўхталиб, ўқувчи ёшларга зарур маслаҳатлар бериб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Ташриф якунида ишчи гуруҳ академик лицейнинг Ахборот-ресурс маркази фаолияти, ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги  билан танишди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech