14 Октябр 2024 йил 4091

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Амударё тумани ҳокими Сабир Хожаметовлар иштирокида туман ҳудудида юз берган оғир оқибатли жиноятлар муҳокама қилинди

Амударё тумани ҳудудидаги Қиличбой овул фуқаролар йиғинида туман ҳудудида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабабларига оид мажлис ўтказилди. Унда туман ҳокими Сабир Хожаметов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков туман сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла ва овул фуқаролар йиғини еттилиги иштирок этиб, содир этилган оғир жиноятлар муҳокама қилинди. Муҳокамада сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б.Торебеков бугунги кунда республика ҳудудида юз бераётган жиноятлар асосан оилавий жанжаллар оқибатида содир булаётган таъкидлаб ўтди. Йиғилиш сўнгида маҳалла еттилиги ва корхона ташкилотларнинг жавобгар шахсларига бундай жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тарғибот ташвиқот ишларини кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech