Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилаётган «Арсенал» тадбири давомида фуқаролар томонидан 14 ов қуроллари ихтиёрий равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус режасига асос, жорий йилнинг 5 мартидан 15 март кунига қадар ўқ-отар қуролларни ишлатиш йўли билан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш, фуқароларда ноқонуний равишда сақланаётган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни аниқлаб олиш мақсадида республика миқёсида кенг қамровли “Арсенал” тадбирини ўтказилиши белгиланган.
Тадбир давомида, Республика бўйича ўқотар қуролларни сақлаш қоидаларини бузганлиги учун 66 фуқароларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган. Шунингдек, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида фуқаролар томонидан 14 дона ноқонуний ов-қуроллари ўз хоҳиши билан ҳудудий ички ишлар бўлимларига топширилган.
Жорий йилнинг 9-март куни Нукус шаҳрида яшовчи 1942 йил туғилган фуқаро А.Г. уйининг омборхонасидан отасидан қолган 12-калибрли 2-стволли ав қуролини топиб олиб ўз хоҳиши билан, Нукус шаҳар ички ишлар органларини мувофиқлаштириш бошқармасига хабар берган ва ов қуроли ички ишлар органлари ходимлари томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати