29 Декабр 2021 йил 895

Арзонлаштирилган бозор ярмаркаси ташкил этилди

Янги йил байрами арафасида барча хонадонларда дастурхонларини нози-неъматларга тўлдириб, шодиёнани тўкин-сочинликда кутиб олишади. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ҳар байрам арафасида озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш яхши анъанага айланган, бугун ҳам байрам муносабат билан ходимларнинг байрам кунларида кучайтирилган хизмат ва навбатчиликда бўлишлари ва уларга янада қулайлик яратиш мақсадида ана шундай ярмарка ташкил этилди. Ярмаркада ходимлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозор ва дўконлардагидан паст нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар. Ярмаркада мол ва парранда гўшти, мева, сабзавотлар, ун, гуруч, ёғ ва шу каби 20га яқин маҳсулотларни харид қилишди.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech