ВАЗИРЛИКДА БАЙРАМ ТАДБИРИ
Маълумки, ҳар бир халқнинг нишонлари доимо буюк ва муқаддас ҳисобланиб келинган. Сабаби у халқни эзгу йўл ва маълум бир ғоя остида бирлаштирган.
Ана шундай эзгу тимсолларимиз қаторида Ўзбекистон Республикаси байроғини ҳам келтириш мумкин. Яъни бундан 29 йил илгари 18 ноябрь куни Давлат байроғи тўғрисида Қонун қабул қилиниб, ҳар йили ушбу сана республикамиз бўйлаб кўтаринки руҳда нишонланиб келинмоқда. Жорий йилда ҳам мазкур сана муносабати билан республикамиз бўйлаб турли байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтди.
«Ватанимиз байроғи-фахримиз, ғуруримиз!» шиори остида ўтказилган байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, иштирокчиларни байрам билан табриклади. Бундан кейин сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи директорининг ўринбосари, подполковник С.Алламбергенов давлат байроғининг мазмун–моҳияти ҳақида кенг тушунча бериб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида сана муносабати билан бўлиб ўтган спорт мусобақаларининг ғолибларига медаль ва совғалар тантанали равишда топширилди.
Бундан сўнг тадбирнинг кейинги қисми Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ акадекмик лицейида давом этди. Бу ерда ўқувчи ёшлар томонидан давлатимизни мадҳ этувчи шеърлар ижро этилиб, вазирликнинг алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимларининг кўргазмали чиқишлари кечага ўзгача рухда бахш этди.
Шу куни байрам муносабати билан Вазирлик раҳбарияти томонидан хайрия тадбири ҳам ташкил этилди. Яъни, улар Хўжайли туманидаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида бўлиб, у ердаги тарбияланувчиларни байрам билан табриклаб, уларга китоблар совға қилишди. Ўз навбатида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари кўрсатилаётган бундай эътибордан мамнун эканлигини билдириб, келган меҳмонларга ўзларининг концерт дастурини намойиш этди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ
«POSTDA» мухбири