18 Ноябр 2021 йил 821

Байроғимиз қабул қилинган кунга бағишланиб тадбир бўлиб ўтди

Маълумки, ҳар бир халқнинг нишонлари доимо буюк ва муқаддас ҳисобланиб келинган. Сабаби у халқни эзгу йўл ва маълум бир ғоя остида бирлаштирган.Ана шундай эзгу тимсолларимиз қаторида Ўзбекистон Республикаси байроғини ҳам келтириш мумкин. Яъни бундан 30 йил илгари 18 ноябрь куни Давлат байроғи тўғрисида Қонун қабул қилиниб, ҳар йили ушбу сана республикамиз бўйлаб кўтаринки руҳда нишонланиб келинмоқда. Жорий йилда ҳам мазкур сана муносабати билан республикамиз бўйлаб турли байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. 
Шундай тадбирлардан бири Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтди. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, иштирокчиларни байрам билан табриклади. Шунингдек тадбирга Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси Н.Шинназаров ва Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси А.Қайиповлар сўзга чиқиб давлат байроғининг мазмун–моҳияти ҳақида кенг тушунча бериб ўтишди.
Шунингдек, тадбир давомида, ходимларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида соҳа ходимлари учун китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Унда ходимларга Беруний китоблар дунёси МЧЖ томонидан  ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган  китобларни олиш имконияти яратилиб берилди  

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech