16 Июн 2020 йил 1121

Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида сайёр қабул ўтказишди

Жорий йилнинг 16 июнь куни Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ўтказилган ўтказилган сайёр қабулга Амударё, Тўрткўл Элликқалъа ва Беруний туманлари аҳолиси иштирок этишди.
Бевосита очиқ мулоқот руҳида ўтказилган қабул жараёнида фуқаролардан 18 та мурожаатлар келиб тушган бўлса мурожаатларнинг 10 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 5 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. 3 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Мурожаатларда асосан фуқаролик олиш, биометрик паспорт расмийлаштириш, соҳа ходимларига миннатдорчилик, ички ишлар, терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик масалалари кўтарилди.
Тадбирда 8 нафар ҳудуднинг 16 ёшга тўлган ёшларга дастлабки фуқаролик паспортлари топширилди.
Сайёр қабул доирасида Беруний тумани 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқаро Г.Утемуратовага ногиронлик аравачаси топширилди. Бундан ташқари ҳудудда кам таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж маҳсулотлари берилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech