Биз гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан жорий йилнинг 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар республикамизда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” ойлиги деб эълон қилинди.Ойлик Қорақалпоқ давлат университетида талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.«Биз гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида ўтказилган учрашувга, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ тегишли соҳа ходимлари ва Нукус Имом-ишон Муҳаммад жоме масжиди вакиллари ва талаба ёшлар иштирок этишди.
Унда мутахассислар томонидан гиёҳвандликка ружу қўйишнинг аянчли оқибатлари мисоллар билан тушунтириб берилди. Учрашув давомида талаба ёшлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Учрашув якунида, гиёҳвандликка қарши муросасизлик ҳиссини янада ривожлантириш мақсадида, ИИВ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган, “Ўзини йўқотганлар” ва “Биз ОИТСга қаршимиз, Сизчи ? ” номли видеофильмлар намойиш этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати