Бош қомусимизнинг 29 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 8 декабрь куни, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида тадбир бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Давлат мадҳиялари янгради.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, Асосий қонунимиз ўзининг тамойиллари ва қоидалари билан мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлаб, ходимларни байрам билан табриклади.
Тадбирга, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи директорининг ўринбосари юридик фанлар бўйича фалсафа доктори подполковник С.Алламбергенов «Конституция келажак гарови» номли баёнити билан иштирок этиб Конституциямизнинг яралиш тарихи ва ҳаётимиздаги тутган ўрни ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари фахрийси истеъфодаги подполковник Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ж.Утениязов сўзга чиқиб, ходимларни байрам билан табриклади ва ўз ижодидан тинчлик посбонлари ва Конституциямизга бағишланган шерларини ўқиб эшиттирди.
Тадбир доирасида китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, ходимларга ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган китобларни олиш имконияти яратилиб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати