Бурчига содиқ профилактика инспектори мукофотланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Хўжайли тумани ИИБ профилактика катта инспектори Д.Жакабаевга шу туманда истиқомат қилувчи фуқаро О.С содир этган ҳуқуқбузарлиги бўйича тўпланган ҳужжатларни бости-бости қилиш эвазига 300 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Ҳолат юзасидан профилактика катта инспектори Д.Жакабаев вазирлик раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган. Мазкур билдиргига асос, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, профилактика катта инспектори Д.Жакабаевнинг хизмат хонасида фуқаро О.С 300 минг сўм пулларни пора тариқасида, профилактика катта инспектори Д.Жакабаевга бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Жорий йилнинг 22 январь куни Хўжайли тумани ички ишлар бўлимида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ва унинг ўринбосари полковник И.Ахмедовлар томонидан юқорида кўрсатилган ҳолат бўйича, ўзига юклатилган вазифаларини сидқидилдан бажариб, жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда фидокорона хизмат қилиб, ички ишлар органи ходими деган юксак номга лойиқ ҳаракат қилганлиги учун профилактика катта инспектори Д.Жакабаевга пул мукофоти ўнинг ота-онасига вазирликнинг ташаккурномаси тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.