Бухоро вилоятига саёҳат
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ташаббуси билан тизимда узоқ йиллар хизмат қилиб ҳозирда истеъфода бўлган нуронийлар ва бир гуруҳ ёш ходимларнинг жорий йилнинг 18 декабрь куни кўҳна Бухоро шаҳрига саёҳати ташкиллаштирилди. Дастлаб, вилоятнинг Қоракўл туманида жойлашган халқаро математиклар мактабида бўлиб ерда мактаб ўқувчиларининг эришган ютуқлари билан яқиндан танишишди. Сўнг, Қадим Бухоро шаҳрида қўним топган етти буюк авлиё – пирлар Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Моҳитобон Рeвгарий, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Роминатий, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий қабрларини зиёрат қилишди. Бухоро шаҳри бўйлаб саёҳат юқори малакали гидлар томонидан тарихий-маданий обидалар, ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан таништирдилар. Саёҳатчилар истиқлол йилларида мамлакатимизда олиб борилган бунёдкорлик ишларига ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш натижасида Бухоро янада гўзал шаҳарларга айланганлигини шоҳиди бўлишди. Тарихий шаҳарлардан бири Бухоро ўтган йиллар давомида мисли кўрилмаган даражада ободонлашиб, нафақат республикамиз, балки бутун дунёнинг эътиборини тортмоқда. Саёҳатчиларда Бухоро шаҳридаги қадимий тарихий ва маданий обидалар, амалга оширилган ислоҳотлар катта таассурот уйғотди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти томонидан қилинаётган бу каби саёҳатлардан саёҳатчиларнинг кайфиятлари чоғ. Улар ушбу саёҳатни ташкиллаштирган вазирлик раҳбариятига ўз миннатдорчилигини изҳор этдилар.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.