30 Декабр 2020 йил 1090

Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга ва уни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, жамоат ишларида фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир қатор меҳнат илғорлари фахрий унвонлар билан мукофотланган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 26 декабрь куни ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов йиғилганларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклади.
Тадбирда давлат мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Тақдирланганлар қаторида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар идораларида хизмат қилаётган 7 нафар фидойи ходимлари ҳам борлиги қувонарли.
Шунингдек, Шу куни Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов Президентимизнинг фармонларига мувофиқ, «Жасорат» медали билан тақдирланган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлим бошлиғи, марҳум Есемурат  Кайпназаровнинг хонадонида бўлиб, яқинларининг ҳолидан хабар олди.
Тақдирланган ходимларни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов табриклаб уларнинг келгуси фаолиятларида зафарлар тилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech