«Энг яхши китобхон» кўрик-танлови ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказиш. жойлардаги кутубхоналарни маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларга жавоб берадиган миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари билан бойитиш, шунингдек, ходимларининг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда улар ўртасида фаол китобхонлар сафини кенгайтириш ва нотиқлик хусусиятларини юксалтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 02 августдаги 274-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида «Энг яхши китобхон» кўрик-танлови ўтказилди.
Икки босқичда бўлиб ўтган танловда иштирокчилар ўзларининг эгаллаган билимларини синовдан ўтказишди.
Танлов босқичлари бўйича ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди ва ғолиблар аниқланди. Ғолибларга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов томонидан диплом ва совғалар тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати