19 Июл 2025 йил
2710
Бўзатов тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи "Еркиндǝрья" ҚФЙ маҳалла еттилиги билан учрашди
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими фаолиятини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарорида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш бўйича "Эркиндаря" ҚФЙ ҳудудида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Ўтказилган учрашув давомида маҳалла еттилигига қарорнинг мазмун-моҳияти кенг тарзда тушунтирилиб, келгусида қилинадиган ишлар белгилаб берилди. Шундан сўнг, маҳалла еттилиги билан йўл харитасига киритилган масалалар бўйича муҳокама қилинди.