Фахрийлардан хабар олинди.
Азал-азалдан халқимиз ёши улуғ нуронийларни эъзозлаб уларга катта эҳтиром ила ҳурмат кўрсатиб келинган. Айниқса, табаррук инсонларнинг ҳолидан хабар олиш уларнинг оғирини енгил қилиш ва насиҳатлари-ю дуоларини олиш халқимизга хос фазилатдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди. Фахрийларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган қарорда "Кексалар ҳафталиги"ни ташкил этиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кадрлар бошқармаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб ҳозирги вақтда нафақада бўлган бир нечта фахрийлар ҳолидан хабар олиниб уларга совғалар топширилди.
Соҳада узоқ йиллар хизмат қилган отахонлар ёшларга узрлари хизмат қилган даври ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёшларга соҳанинг етук кадрлари бўлиб етишишлари бўйича ўзларининг маслаҳатларини беришди.
Ёш ходимлар, Ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилган нафақадаги полковник Х.Мамутовнинг, хонадонида томорқа майдонларида ободонлаштириш ишларида ҳам яқиндан ёрдам беришди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати