13 Август 2021 йил 778

Ҳамкор тадбири давомида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 4 май кунги 92-сонли Фармойишига асосан, Республика миқёсида 2021-йил 05-август кунидан 05-сентябрь кунлари оралиғида «Ҳамкор» тадбири ўтказилиши белгиланиб, ушбу фармойишни ижросини таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 13 август куни Республика бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Моно марказ”ида Нукус шаҳар ИИО Пробация ҳисобидаги шахслар ва маҳаллий аҳоли учун уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан Нукус шаҳар Бандликка кўмаклашиш бўлими, шаҳар ҳокимлиги, Республика Ҳунармандлар уюшмаси Нукус шаҳар бўлими ва бошқада мутасадди идора ва ташкилотлар билан Ҳамкорликда “Ишга марҳамат” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда, Нукус шаҳар ИИО Пробация ҳисобида билиб-билмай, адашиб жиноят кўчасига кириб қолган, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ўтаётган бир нечта шахслар шу куннинг ўзида иш билан таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech