“Ҳар оҳангда маъно бор”
Жорий йилнинг 3-февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Қорақалпоқ академик лицейида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб, “Ҳар оҳангда маъно бор” номли адабий-бадиий ғазалхонлик кечаси ташкил этилди. Кечада Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Республикасига хизмат кўрсатган маданият ходими Ш.Аяпов, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Қорақалпоқ академик лицейи директори подполковник У.Қадиров, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Қорақалпоқ академик лицейи директорининг ходимлар малакасини ошириш бўйича ўринбосари подполковник С.Алламбергенов, лицей ходимлари ва ўқувчи ёшлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ижодини ўрганиш ўзбек ғазалчилигини ўрганишда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан буюк адибнинг ғазалларидан парчалар ижро этилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати