19 Апрел 2021 йил 847

Ҳайрия концерт дастурлари ўтказилмоқда

Ҳайрия концерт дастурлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 18 февраль кунидаги фармойишига асосан, Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда ва созандалар, бадиий сўз усталари томонидан ўз Ватанига ва оиласига садоқат, меҳр-муҳаббат руҳида фидойилик билан хизмат олиб борган, юрт тинчлиги йўлида ўз жонини аямаган Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида хизматни ўташ вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолган ходимлар, ёрдамга муҳтож ички ишлар органлари фахрийларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни мазмунли хордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19 апрель куни  Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё ва Чимбой туманларида ҳайрия концерт дастури ташкил этилди.
Мазкур Ҳайрия концерт дастурида Вазирлик Маданият саройи ижодкорлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи дилтортар куй-қўшиқлар, оила, севги-муҳаббат мавзусини тараннум этган наволар ҳамда ҳазил мутойибага бой бўлган саҳна чиқишлари концерт дастурига келган барчада кўтаринки кайфиятни уйғотди.
Ҳайрия концерт дастури якунида вилоят ички ишлар органларида хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига, хизмат вақтида ногирон бўлиб қолган ва ёрдамга муҳтож бўлган фахрийларга Ички ишлар вазирлигининг эсдалик совғалар топширилди.
Ансамблнинг концерт дастурлари давом этмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech