2 Август 2025 йил 660

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи”, “Энг яхши профилактика инспектори”, “Энг яхши терговчи”, “Энг яхши тезкор ходим” “Энг яхши эксперт-криминалист ҳамда “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” кўрик-танловлари ўтказилади

Жорий йилнинг август ойида, Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича Республика танловларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ички ишлар органларида “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи”, “Энг яхши профилактика инспектори”, “Энг яхши терговчи”, “Энг яхши тезкор ходим”, “Энг яхши эксперт-криминалист ҳамда ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари асосида, “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” кўрик танловлари ўтказилиши режалаштирилган.

Танловлар:

“Энг яхши профилактика инспектори” номинацияси бўйича – ИИВнинг барча таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида хизмат қилаётган ҳамда мазкур соҳада камида бир йил амалий иш тажрибасига эга ходимлар;“Энг яхши терговчи” номинацияси бўйича – Тергов бошқармаси, унинг барча таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида тергов соҳасида хизмат қилаётган ҳамда мазкур соҳада камида бир йил амалий иш тажрибасига эга ходимлар;“Энг яхши тезкор ходим” номинацияси бўйича – ИИВ аппарати, унинг барча таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида тезкор-қидирув фаолияти соҳасида хизмат қилаётган ҳамда мазкур соҳада камида бир йил амалий иш тажрибасига эга ходимлар;“Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” номинацияси бўйича – ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи лавозимида хизмат қилаётган ҳамда мазкур соҳада камида икки йил амалий иш тажрибасига эга ходимлар; “Энг яхши эксперт-криминалист” номинацияси бўйича – ички ишлар органлари эксперт-криминалистика

бўлинмаларида хизмат қилаётган камида бир йил амалий иш тажрибасига эга ходимлар;  “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” номинацияси бўйича – вилоят ИИБнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида маънавий-маърифий ишлар йўналишида хизмат олиб бораётган раҳбар ходимлар, амалдаги интизомий жазоси бор-йўқлигидан қатъий назар, иштирок этиши мумкин.Танловлар қуйидаги синовлар асосида олиб ўтказилади:

1) Иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлашга қаратилган синовлар;

- тўсинда тортилиш;     

- 100 метрга югуриш;

2) Иштирокчиларнинг жанговар тайёргарлик даражасини аниқлашга қаратилган синовлар;

- «Макаров» пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш;

- АК-74 автоматини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш

- электрон тирда нишонни забт этиш;

 3) Иштирокчиларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган электрон тест синовлари;

- ИҚ ва индивидуал психологик хусусиятлари даражасини аниқлашга қаратилган синовлар;

- иштирокчилар билан якка тартибдаги суҳбат;

Иштирокчиларнинг синов натижалари ҳар бир синов учун алоҳида балли тизим асосида тегишли комиссия аъзолари томонидан белгиланган тартиб бўйича баҳоланади.

Танлов ошкора тартибда ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари кузатуви остида амалга оширилиши ҳамда тегишли тартибда техник воситалар орқали қайд этиб борилиши мумкин, тезкор-қидирув фаолияти соҳаси ходимлари билан ўтказиладиган тест ва якка тартибдаги суҳбат синовлари бундан мустасно, мазкур синовлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

“Энг яхши эксперт-криминалист” танлови қуйидаги шартлар асосида ўтказилади:

1) Иштирокчиларнинг жанговар тайёргарлик даражасини аниқлашга қаратилган синовлар;

- «Макаров» пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш;

- АК-74 автоматини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш

 2) Иштирокчиларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган синовлар;

- электрон тест синовлари;

- иштирокчилар билан якка тартибдаги суҳбат;

Иштирокчиларнинг синов натижалари ҳар бир синов учун алоҳида балли тизим асосида тегишли комиссия аъзолари томонидан белгиланган тартиб бўйича баҳоланади.

Ўтказилган барча танловларнинг ҳудудий саралаш ва республика финал босқичи ғолиб ҳамда совриндорларига диплом, пул мукофотлари ва бошқа қимматбаҳо совғалар “25 октябрь – ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида тантанали равишда топширилади.

“Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танлови қуйидаги шартлар асосида ўтказилади:

1) Иштирокчиларнинг хизмат фаолиятини баҳолашга қаратилган мезонлар

- тарбиявий ишлар;

- тарғибот-ташвиқот ишлари;

- психологик фаолият;

- ижтимоий-ҳуқуқий фаолият;

- маданий тадбирлар;

- кутубхонадаги китоблар фонди ва ходимларнинг адабиётларни мутолаа қилиш таҳлили ҳамда тавсия этилган 39 та адабиётни ўқиганлиги;

- газета ва журналларга обуна бўлганлик ҳолати;

- ватанпарварлик бурчаги;

- Маънавият ва маърифат хонаси, маънавият ва маърифат дарси имтиҳон натижалари;

2) Иштирокчиларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган синовлар

- ички ишлар органларида амалга оширилган ислоҳотлар;

- соҳанинг меъёрий буйруқлари талаблари;

- тавсия этилган бадиий адабиётлар мазмуни;

3) Иштирокчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлик даражасини аниқлашга қаратилган синовлар

-тўсинда тортилиш;

-100 метрга югуриш;

-1000 метрга югуриш;

4) иштирокчилар билан якка тартибдаги суҳбат.

Танловнинг ҳудудий босқичида биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар танловнинг республика босқичида иштирок этишга йўлланмани қўлга киритади.

Ўтказилган барча танловларнинг ҳудудий саралаш ва республика финал босқичи ғолиб ҳамда совриндорларига диплом, пул мукофотлари ва бошқа қимматбаҳо совғалар “25 октябрь – ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида тантанали равишда топширилади.

Мазкур танловларда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларини фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз!

 

Text to speech