8 Сентябр 2021 йил 1146

Ички ишлар органлари ходимларининг жанговар шайлиги ҳамда касбий тайёргарликлари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойиши талабларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговор шайлиги ҳамда ходимларининг хизмат, жанговор ва жисмоний тайёргарлик даражасини ўрганиш ҳамда методик ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, вазирликнинг ишчи гуруҳи жорий йилнинг 8 сентябрь куни ўз фаолиятини бошлади.
Дастлабки куни, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг барча бошқарма ва шахар-тумани ИИБлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда ташкилий бўлим бошлиқлари иштирокида жанговор шайлик, махсус-тактик ва саф тайёргарлиги, махсус воситалар ва ўқ отар қуроллардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш бўйича 8 соатга мўлжалланган машғулотлар ўтказилиб, якунида ушбу йўналишлар бўйича синовлар қабул қилинди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудий бўлинмаларнинг жанговор шайлиги ҳамда ходимларининг хизмат, жанговор ва жисмоний тайёргарлик даражасини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech