20 Январ 2022 йил 794

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов кўзи ожизлар мактаби шароитларини урганди.

Жорий йилнинг 18 январида Ички ишлар вазири томонидан ўтказилган жамоат хавфсизлиги ва аҳоли осойишталигини таъминлашга бағишланган видеоселекторда ИИО масъулларига кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослашган мактаб-интернатларида таълим шароитларини яхшилаш бўйича топшириқ берилган эди.
Жорий йилнинг 19 январь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири Р.Реймов билан биргаликда, Нукус шаҳри “Йўлчилар” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Танишиш жараёнида, бу ерда ўқувчи ёшлар учун яратилган шароитлар хусусан, ўқувчиларнинг ётоқхонаси, синфхоналар ва махсус ўқув китоблар билан таъминланганлик ҳолатини ўрганилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech