Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади
Жорий йилнинг 10-12 май кунлари оралиғида «9 май Хотира ва қадирлаш куни» муносабати билан, Динамо жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг биринчилиги учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақага жами 9 жамоа қатнашиб ўзаро беллашишди.
Мусобақа якунларига кўра, фахрий биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг терма жамоаси, иккинчи ўринни Ўзбекистон Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси эгаллаган бўлса учинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди жамоасиги насиб этди.
Ғолибларни тақдирлаш тадбирига, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов унинг ўринбосари полковник И.Ахмедов ва Ўзбекистон Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи полковник М.Юсуповлар иштирок этиб, иштирокчиларни табриклаб, келгуси хизмат фаолиятларида зафарлар тилади.
Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати