Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида 2021 йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиши 8-сон баёни талабларининг ижросини таъминлаш, шунингдек ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, “жиноятчиликни жиловлаш” борасида амалга оширилаётган ишларга илмий ва услубий кўмаклашиш ҳамда тизим учун кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг тажрибали ходимларидан иборат, Ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда “жиноятчиликни жиловлаш” борасида амалга оширилаётган ишларга илмий ва услубий кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ишчи гуруҳ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унга, ишчи гуруҳ раҳбари полковник И.Ҳимматов Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳаллар ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ёшлар иттифоқи вакиллари 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси битирувчилар иштирок этишди.
Тадбирда таъкидланганидек, Бугунги кунда ички ишлар органларини касбий билим ва малакага эга бўлган кадрлар таъминлаш бўлажак ходимлари тайёрлаш сифатини ошириш борасида зарурий чора-тадбирларни амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, Ҳудудда содир этилган жиноятларнинг турлари, уларнинг содир этилиши шарт-шароит ва сабабларини ўрганиб, ҳар бир маҳаллар кесимида маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш бўйича аниқ ва мақсадли ишларни ташкиш этиш лозимлиги таъкидланди.
Учрашув давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси битирувчиларнинг амалиётга мослашишида юзага келган қийинчиликлар, академияда таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш борасидаги таклифлар ўрганилиб чиқилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати