17 Декабр 2021 йил 695

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирхановнинг навбатдаги ёшлар билан учрашуви ва сайёр қабули Кегайли туманида бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси  3 сектор бошлиғи ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирхановнинг Кегайли туманидаги Болалар ва ўсмирлар мусиқа мактабида ёшлар билан учрашуви ва сайёр қабули бўлиб ўтди.
Унга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, унинг ўринбосари полковник И.Ахмедов ва туман ҳокими Д.Утемуратов ва туман ёшлари иштирок этишди.
Ёшлар билан учрашувда вазир,  А.Ж.Темирханов  юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар негизида ўсиб келаётган ёшлар тақдири мужассамлиги, шу боис юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиб шаклланиш, устувор мақсадлар сари дадил боришлари лозимлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилиб, билдирилган таклифларини амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди ҳамда ички ишлар органлари  масъулияти ходимларининг фаолияти ҳақида айтиб ўтди.
Шундан сўнг, ўтказилган қабулда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech