12 Ноябр 2021 йил 554

Жаҳон чемпионати иштирокчилари  кутиб олинди.

Жорий йилнинг 5-7 ноябрь кунлари спортнинг шотакан каратэ (WSF) бўйича Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган 11-жаҳон чемпионатида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ  академик лицейдан 4 нафар ўқувчи иштирок этди ва фахрли ўринларни қўлга киритди.
Хусусан, академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси, бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири стипендияси соҳибаси Даниярова Навбаҳор Марат қизи спортнинг шотакан каратэ турининг кумите йўналиши бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлса, шу спорт тури бўйича академик лицейнинг 3-босқич ўқувчилари Уралбаев  Илҳам Рахат ўғли, Жаксиликова Барно Адилжан қизи ҳамда 1-босқич ўқувчиси Сагидуллаева Лола Батировналар фахрли 3-ўринни эгаллади.
Шунингдек мазкур чемпионатга Қорақалпоғистон Республикаси 3-сектор ҳудуди Бўзатов туманида истиқомат қилувчи Бўзатов тумани болалар ва усмирлар спорт мактабининг тренер ўқитувчиси Жумабийке Карабаева 2 бронза ҳамда шогирти Гулжамал Жандуллаевалар 1 кумиш ва 1 бронза медалларини Қалмуханова Айнура 4та йўналиш бўйича иштирок этиб, 1 кумуш, 2 бронза медалларини кўлга киритган бўлса, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Нулсанем Уразбаева 4 та йўналиш бўйича иштирок этиб, 1 олтин, 2 бронза медалларини қўлга киритди.
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Нукус темир йўл вокзалида спортчиларни кутиб олиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник A.Темирханов унинг ўринбосари полковник И.Axмедов туман ҳокимликлари ўқув муассаса раҳбарлари ва спортчиларнинг яқинлари иштирок этишди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, Ёш спортчиларимизга жаҳон йўлларини очиб бераётган, уларнинг халқаро мусобақаларда зафар қучиши йўлида меҳнат қилаётган мураббийларига миннатдорлик  билдириб ўтди ҳамда спортчиларни эришган ютуқлари билан табриклади.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech