13 Март 2021 йил 989

Жазони ижро этиш муассасаларида хизмат қилаётган ходимларнинг ота-оналари билан учрашув бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 27-28-сонли манзил колониялари ва Нукус шаҳридаги 2-сонли тергов ҳибсхоналарида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувга, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Содиқов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кадрлар бошқармаси ходимлари. ва колониялар бошлиқлари иштирок этишди.
Учрашувларда, мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳалар каби ички ишлар органларида ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида тўхталиб, тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан, ходимларни  ижтимоий  қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидланди бироқ, тизимда яратилаётган кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи ҳатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги хусусида тўхталиб,  келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан тамагирлик ва йўл транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, касб маданиятига қатъий риоя қилиш  лозимлигини айтиб ўтилди.
Учрашув давомида, ходимларнинг оила аъзолари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан вазирлик раҳбариятига мурожаат этиб, батафсил жавоблар олди.
Шунингдек учрашув давомида, Республикамиз ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир нечта ходимларининг ота-оналарига, Жазони ижро этиш бош бошқармасининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалар топширилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech