30 Октябр 2021 йил 741

Жиноят муҳокама қилиниб келгусида амалга ошириладиган профилактик тадбирлар белгилаб олинди.

Нукус шаҳри «Гузар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жорий йилнинг 17 октябрь куни  содир бўлган мудҳиш жиноят жамоат фаоллари билан Муҳокама қилинди. Унга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Б.Ражапов, Нукус шаҳри ҳокимининг ўринбосари А.Бекмуратов, ва шаҳарнинг сектор раҳбарлари  ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Муҳокама йиғилишида, жиноятнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича кенг жамоатчилик билан муҳокама қилинди. Хусусан,  ҳар бир содир этилган жиноят жазосиз қолмаслиги, унинг жамият учун салбий оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтилди.
Муҳокама давомида полковник Б.Ражапов аҳолини ҳушёрликка чақириб, атрофдагиларга нисбатан бефарқ бўлмасликни, айниқса спиртли ичимликларга ичишга рўжў қўйган фуқароларни аниқлаб улар билан профилактик тадбирларни амалга ошириш лозимлигини ҳудудда содир этилган ҳар қандай жиноятга фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланишини лозимлиги ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек,  келгусида ҳудудда жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

      Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech