Қўл жанги бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси кубоги мусобақасида ички ишлар жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни Нукус шаҳар 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг кўл жанги тури бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Спорт мусобақасининг очилиш тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Бошлиғининг ўринбосари А.Давлетов, ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Унда Жўқорғи Кенгеси Бошлиғининг ўринбосари А.Давлетов, сўзга чиқиб, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Сўнг, 9та вазн тоифасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўз-ора беллашишди.
Мусобақа якунида умум жамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, иккичи ўринни Миллий гвардия, учинчи ўринни бўлса, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари эгаллади. Ғолибларни Жўқорғи Кенгес кубоги, медаллар, диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати