БАЙРАМ ТАДБИРИ КЎТАРИНКИ РУХДА ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Қорақалпоқ академик лицейида «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» ҳамда «10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган куни» муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судининг бошлиғи К.Тарихов, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг бошлиғи А.Адилов,Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг етакчи юрист консульти капитан А.Ганиев, Нукус шаҳар 3-сонли ИИБ таянч пункт профилактика катта инспектори капитан М.Джолдасов, шунингдек, Вазирлик академик лицейи ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирда меҳмонлар томонидан лицей жамоатини байрам билан табриклаб, мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида йиғилиш иштирокчиларига етказди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди.
Тадбир сўнгида, тадбир меҳмонлари томонидан лицейнинг ахборот-ресурс маркази учун ҳуқуқий адабиётлар ва журналлар совға қилинди, дейди, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Қорақалпоқ академик лицейи директори подполковник Қадиров Учкун Эгамбергенович.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати