15 Декабр 2021 йил 501

Касбий тайёргарлик ойлиги доирасида академик лицейда тақдимот бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ 2021 йил 9 ноябрдаги «Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида»ги фармойишига асосан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Эксперт криминалистика бўлими ходимлари томонидан эксперт криминалистика фаолиятининг замонавий имкониятлари криминалистик техник воситалар ҳамда ашёвий далиллар тақдимоти ўтказилди.
Ўтказилган тақдимотда ўқувчи ёшларга жиноят ва ҳодиса жойларидан олинган ва жиноятларни фош этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қўл-бармоқ поябзал, шина, бузиш қуроллари излари, қалбаки пуллар, ҳужжатлар, қўлбола ўқотар қуроллар, оқ-дорилар портлаш қурилмалари, гиёҳванд ўсимликлар, гиёҳвандлик моддалари, психотроплар ҳамда кучли таъсир этувчи дорилар намойиш қилиниб , уларни ашёвий далил сифатида олиниши тарихи жиноятларни фош этишдаги ўрни ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Ўтказилган ушбу машғулотлар ўқувчи ёшларда алоҳида таъсиротлар қолдира олди.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech