Кегайли туманида 3 сектор штабининг очилиш тадбири бўлиб ўтди
Аҳоли мурожаатларини тинглаш уларга ечим топиш халқ манфаатларига хизмат қилишда туманларда ташкил этилган секторларнинг алоҳида ўрни бор.Ҳар бир фуқаро уй жойига яқин бўлган сектор штабларига ўз муаммолари билан ишим ҳал бўлармикан деган умидда келади. Кегайли туманининг «Жалпақ жап» қишлоқ фуқаролар йиғинида янгидан таъмирдан чиқарилган 3 сектор штаби янги биносининг очилиши ҳам аҳолига навбатдаги қулайлик десак муболаға бўлмайди.
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни бинонинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Унга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири С.Турманов, Кегайли тумани ҳокими Д.Утемуратов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг асл мақсади мамлакатни эртанги кундаги ривожланишининг муҳим босқичи, аввало, маҳалла институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва нуфузини янада юксалтиришга қаратилганлигини. Ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, юртимиз тинчлиги ҳамда осойишталигини таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш масалалари доимий эътиборида эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Сўнг янги бинода яратилган шароитлар билан танишишди. Янги бинода нафақат ходимлар, балки бу ерга келадиган ҳар битта фуқаро учун барча қулайликлар яратилган бўлиб бинода профилактика инспектори хонаси сектор котиби ва штаб аъзолари, тиббиёт, она ва бола хоналари мавжуд. Барча хоналар замонавий мебель жиҳозлари билан таъминланган.
Албатта янги бинонинг очилиши энг аввало ҳудудда «Темир дафтар», «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарларида турувчи фуқароларнинг муаммоларини сектор кесимида ўрганиб чиқиб уларни ҳал қилишда алоҳида аҳамият касб этади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати