16 Ноябр 2021 йил 713

Яшил макон лойиҳаси  Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Кегайли туманида кўчатлар экиш ишлари олиб борилди

Яшил макон лойиҳаси, Бугун табиат мусаффолигига бефарқ  бўлмаган юртдошларимизни эзгу мақсад сари бирлаштирмоқда. Шунингдек, атроф муҳит муҳофазасини янада мустаҳкамлаш яшил майдонларни кўпайтириш ва уларни сақлаш  мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш чора-тадбирлари янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Ҳозирда, юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган яшил макон умуммиллий лойиҳаси ҳаммани бирлаштирди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жамоат хавфсизлиги хизмати таркибидаги хизматлар ҳамда Кегайли тумани ИИБ ходимлари учун туман ҳокимлиги томонидан туман ҳудудидан 2,2 гектар ер майдони ажратилди. Мазкур майдонда боғ яратиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Хусусан,  вазирликнинг соҳавий хизматлари ходимлари  ва уларнинг оила аъзолари билан майдонга 1 100 тўп ўрик кўчатлари экилди.
Дарҳақиқат, ҳозирда иқлим ўзгариши барчани бирдек ташвишга солмоқда. Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech