1 Декабр 2024 йил 3148

Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш фаолияти илмий жиҳатдан ўрганилди.

Криминология тадқиқот институти раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикасида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, республикада криминоген вазиятга оид истиқболли тадқиқотларни бажариш, жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилиш бўйича бевосита жойларга чиққан ҳолда ўрганишлар амалга оширилди.

Илмий хизмат сафари давомида Криминология тадқиқот институти бошлиғи, полковник Б.Е.Бердиалиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, полковник Б.И.Торебековлар биргаликда Қорақалпоғистонда хизмат олиб бораётган ходимлар билан йиғилиш ўтказишиб, унда жиноятчиликни олдини олиш жараёнидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда шахсий таркибнинг иш самарадорлигини оптималлаштириш борасида Криминология институти томонидан чуқур тадқиқотлар амалга оширилаётганлиги, мунтазам равишда жиноятчилик омиллари бевосита жойларга чиққан ҳолда комплекс таҳлил қилиниши, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган барча сабаб ва
шарт-шароитлар тизимли равишда бартараф этилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, Криминология институти томонидан ривожланган хорижий давлатлар қонунчилигини бевосита ўрганиш орқали жиноятчилик салбий тенденцияларини бартараф этишга доир “Қорақалпоғистон тажрибаси”ни яратиш бўйича илмий тадқиқот жараёнлари бошланганлиги маълум қилинди.

Text to speech