Курсантлар тажрибали ходимларга бириктирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3216-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги 312-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 21 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ИИВ Академияси кундузги таълим 1 курсда таҳсил олаётган 35 нафар ва 2-ўқув курсида таҳсил олаётган 41 нафар курсантларни устозларга бириктириш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Унга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов, соҳавий хизматлардан бириктирилган мураббийлар ҳамда амалиётга келган курсантлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Унда курсантларни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ҳудудий яшаш манзилларига бўйича ички ишлар органларининг тажрибали ходимларига шогирд сифатида бириктирилди. Амалиётни ўташ даврида, курсантларнинг эгаллаган назарий билимларини мустаҳкамлаш, ўрнатилган кун тартиби ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш ҳамда малакавий амалиётни тўғри ташкил этиш бўйича йўриқномалар берилди. Йиғилиш якунида ота-оналар ва курсантлар томонидан берилган саволларга вазирлик раҳбарияти томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати