2 Март 2021 йил 638

ЛИЦЕЙ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ТАШРИФ

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 6 февраль кунидаги48-сонли«Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ўқувчилари ўртасида ҳуқуқшунослик фан олимпиадаси ва Жалолиддин Мангуберди авлодлари спартакиада мусобақасини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида,жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник У.К. Нуруллаев Вазирликнинг Қорақалпоқ академик лицейига ташриф буюрди.
Ташриф чоғида лицейнинг ўқув хоналари, ахборот-ресурс маркази,спорт зал, ётоқхона, шунингдек, Вазирлик Малака ошириш институтининг ҳудудий филиалида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаб берди.
Ташриф сўнгида лицейнинг педагог ходимлари ва ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда,2019-2020 ўқув йилида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама этилиб, йўл қўйилган камчиликларга тўхталди. Шунингдек, келгусида лицейнинг ўқув, маънавий-маърифий ва хўжалик ишларини янада такомиллаштириш бўйича ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech