11 Октябр 2024 йил 1590

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник M.T.Рахматуллаевнинг Мўйноқ туманида сайёр қабули ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари полковник Муззафар Рахматуллаевнинг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда фуқароларнинг Ички ишлар органларига, шунингдек тергов органларига боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди. Фуқаролар томонидан йўлланган кўпчилик мурожаатлар жойида ҳал қилиниб, вақт талаб қилинадиган мурожаатларга муддат белгиланиб, ижросини таъминлаш юзасида мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Айрим мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.     

Text to speech