Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда Маслаҳат кенгаши ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 16 май кунидаги 167-сонли буйруғига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ да «Ички ишлар органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгаш» тузилди.
Ушбу маслаҳат кенгаши, томонидан жамиятимизнинг тинчлигини сақлашда, фуқароларимизнинг ҳуқуқларини таъминлашда хизмат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини, хизмат фаолиятида юзага келаётган муаммоларини, ИИО ларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратилганлигини ўрганиш мақсадида, Хўжайли, Қўнғирот, Қанликўл ва Шуманай туманлари ички ишлар бўлимларида бўлиб ҳудудда хизмат қилаётган шаҳодатланган ва ишчи хизматчи хотин-қизлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, моддий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба қўмитаси томонидан тегишли тартибда моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.