16 Октябр 2024 йил 4280

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан 2024 йил 9 ойи давомидаги иш фаолияти сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг 14 октябрь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев раислигида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг 2024 йил 9 ойи давомидаги иш кўрсаткичларини муҳокама қилиш, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди. Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда соҳавий хизмат томонидан 2024 йил  9 ойи давомида эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, шунингдек, ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига риоя қилишлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси

Text to speech