24 Июн 2021 йил 781

Мўйноқ туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 22 июнь куни, Мўйноқ тумани Ёшлар марказида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси А.Шамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Рахматуллаев ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда туманнинг барча сектор раҳбарлари томонидан Мўйноқ тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари полковник М.Рахматуллаев томонидан бир нечта фуқароларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, фуқароларнинг “нафақа пулларини қайта ҳисоблаб беришда, турмуш ўртоғининг суд томонидан 1 йил 6 ойга автомашинани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган маъмурий жазосини муддатидан олдин енгилроқ жазога алмаштириш, ишга жой лаштириб бериш ҳамда ўғлига сафарбарлик чақируви резервидаги бир ойлик хизмат йиғини ўташи учун бадал пулларини тўлаб берилишига кўмаклашишда амалий ёрдам бериш” каби масалалари кўриб чиқилди. Барча фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, шу куни, вазир ўринбосари полковник М.Рахматуллаев ва Мўйноқ тумани ҳокими Е.Еденбаев билан биргаликда Мўйноқ тумани ИИБнинг барча профилактика инспекторлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда, профилактика инспекторларнинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech