17 Феврал 2021 йил 908

Мўйноқ туманида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси, Қорақалпоғистон Республикасидаги 4 сектор, Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, вазирлик ва ташкилотлар раӽбарлари томонидан «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтар» га рўйхатга олинган ёшлар билан Мўйноқ туманида учрашув бўлиб ўтди.
Дастлаб «Ёшлар дафтари»га рўйхатга олинган ёшлар орасида тадбиркорликга қизиқувчи фуқароларга берилаётган имкониятлар, тумандаги янги иш ўринлари, Ёшлар «1+1» дастурининг аӽамияти, бизнес ғояни амалга ошириш ва ажратилаётган субсидияларнинг янги механизми бўйича интерфаол усулда семинар тренинг ташкил этилди. Шунингдек, кибер жиноятнинг олдини олишга оид видеоролик намойиш этилди.
Учрашувга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов иштирок этиб туман ёшларни қабул қилиб уларнинг муаммо ва масалаларини ҳал қилиш бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Учрашувлар доирасида туманнинг бир гуруҳ ёшларига дастлабки Ўзбекистон Республикаси шахс гувоҳномалари топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech