Мукофотлар ўз эгаларига топширилди.
Жорий йилнинг 27 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тақдирланган бир гуруҳ ходимларга мукофотлар топширилди.
Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов унинг ўринбосарлари ва вазирликнинг шахсий таркиби иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда фидокорона хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, «Махсус унвонлар», “Аъло хизматлари учун”, “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Ички ишлар вазирликларининг “Фахрий ёрлиқ”лари, Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари ўз эгаларига топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган хотин-қизлар ўртасидаги ўтказилган спартакиада мусобақаларда муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган вазирликнинг хотин-қизлар жамоасига совғалар ва пул мукофотлари топширилди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, ходимларни байрам билан табриклаб, рағбатлантирилган ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятларида янада масъулият билан ёндашиб бундан ҳам юқори мукофотларга сазовор бўлишларини тилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.