Музейга саёҳат ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 30 июнь кунидаги 223-сонли буйруғи талаблари ҳафтанинг ҳар жума куни «Ватанпарварлик куни» тадбирларини ташкил этиш назарда тутилган бунда асосий эътибор барча маънавий маърифий ишларни амалга оширишга қаратилган бўлиб тарихий ва мемориал объектларга саёҳат жамоатчилик билан боғлиқ ҳайрия тадбирларни ўтказиш каби вазифалар белгилаб берилган. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларининг бир гуруҳ ёш ходимлари вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи саёҳати ташкил этилди. Мазкур музей нафақат Қорақалпоғистондаги, балки Ўзбекистондаги энг йирик музейлардан бири ҳисобланади. Ёш ходимлар бу ёрдаги тарихий ва маъданий мерослар билан танишиб, катта таъсиротларга эга бўлишди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати