4 Декабр 2024 йил 3633

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фахрийлари Наманганда

Жорий йилнинг 1-2-декабр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилган ва ҳозирда нафақада бўлган фахрий ходимлар ҳамда Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти вакиллари ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюришди.

Бошқарма ММИ ва КБТХ ходимлари томонидан муносиб кутиб олинган меҳмонлар дастлаб вилоятимиздаги Ички ишлар тизимининг ўтмиши ва бугуни ҳақида маълумот берувчи ИИВ Наманган академик лицейида жойлашган “Жасорат” музейи билан таништирилди.

Музей танишувидан сўнг, ушбу лицейда таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилиб, унда фахрийлар қардош халқимизнинг Ички ишлар тизимида эришган ютуқлари ва ҳозирги кундаги фаолияти тўғрисида ўқувчиларга сўзлаб беришди.

Меҳмонларнинг кейинги ташрифи Давлатобод туманида жойлашган Бошқарма Фахрийлар марказига бўлди.

Бу ерда улар фахрийлар билан ишлаш ёналишида илғор натижаларга эришаётган “Наманган тажрибаси” билан яқиндан танишиб, тажриба алмашиш имконига эга бўлишди. Учрашув якунида Наманган ва Қорақалпоғистон фахрийлари ҳамкорликда кўплаб манфаатли тадбирлар ўтказишга келишиб олишди.

Text to speech