Намунали Патруль-пост хизмати ходимлари аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сон “Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021-йил 07-июль кунги 242-сонли буйруқлари талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ходимлари ўртасида “Намунали патруль-пост хизмати ходими” ва “Намунали патруль-пост хизмати қисм командири” кўрик-танловларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш, билим савиясини ошириш, уларнинг хизмат ва жанговар шайлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган танловда иштирок этган ходимларнинг натижалари тегишли тартибда ҳакамлар томонидан баҳоланиб ғолиблар аниқланди.
Жорий йилнинг 9 октябрь куни мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов иштирок этиб ғолибларга диплом, медаль ва совғаларни топширди ҳамда танловнинг келгуси Ўзбекистон Республика босқичида совринли ўринларни эгаллашларини тилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати