Назария ва амалиёт уйғунлашмоқда.
Жорий йилнинг 28 январь куни Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясидан бириктирилган амалиёт раҳбарлари, ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантлари ва уларга бириктирилган мураббийлар билан биргаликда курсантларнинг иш ўрганиш амалиётини ўташи юзасидан мажлис бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябридаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги 312-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курсида таҳсил олаётган жами 35 нафар курсантларнинг малакавий амалиётини самарали ташкил этиш бўйича мажлис бўлиб ўтди. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Б.Ахмедов раҳбарлигида бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ҳарбий тайёргарлик кафедраси катта ўқитувчиси подполковник У.Ш.Юлдашев курсантларнинг амалиёт мураббийлари ва шаҳар туман ИИБ бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этдилар. Унда малакавий амалиётни тўғри ташкил этиш, курсантларни эгаллаган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва амалиёт билан уйғунлаштириш, ўрнатилган кун тартиби ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш бўйича йўриқномалар берилди. Шунингдек курсантларнинг таълим олаётган мутахассисликлари бўйича тасдиқланган дастур асосида ишлаб чиқилган иш режалари бандларини бажариш ва битирув диплом иши мавзуларини шакллантириш тартиби юзасидан керакли кўрсатмалар берилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати