Назарий билимлар амалиётда мустаҳкамланмоқда
Жорий йилнинг 7 февраль куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябридаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги 312-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларнинг иш ўрганиш амалиётини ўташи юзасидан ўтказилган мажлис бўлиб ўтди.
Унга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов унинг ўринбосари полковник И.Ахмедов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ўқитувчилари подполковниклар А.Таждиев ва Б.Муродовлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси маъсўл ходимлари, курсантлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Мажлисда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси 40 нафар курсантлари яшаш ҳудудлари бўйича ва таҳсил олаётган йўналишлари бўйича малакали ходимларга шогирд этиб бириктирилди.Мажлис давомида сўзга чиққанлар томонидан, малакавий амалиётни ташкил этиш, курсантларни эгаллаган назарий билимларини мустаҳкамлаш, ўрнатилган кун тартиби ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш ҳамда малакавий амалиётни тўғри ташкил этиш бўйича йўриқномалар берилди. Шунингдек, академияда ўқиш давомида сафдошларига намуна бўлиб келаётган курсантларнинг ота-оналарига Академия раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.
Йиғилиш якунида ота-оналар ва курсантлар томонидан берилган саволларга вазирлик раҳбарияти томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати