Нукус шаҳрида электрон кузатув маскани фаолияти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 сентябрь кунги Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 588-сонли Қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига ер майдонлари “Электрон кузатув масканлари”ни ташкил этиш шарти билан ижарага берилади. Нукус шаҳридаги деҳқон бозори ҳудудида «Электрон кузатув маскани» ташкил этилди.
Мазкур масканнинг очилиш тадбирига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Б.Избасаров вазирликнинг бошқарма ва бўлим раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчилари томонидан келгусида бу каби «Электрон кузатув маскан»лари ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг мулкига бўлган тажовузларни олдини олиш ва жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлашди.
Масканнинг алоҳида аҳамиятли томони ҳудуддаги кўчаларнинг кириш жойларига замонавий, IP-технологияларига асосланган видео кузатув мосламалари ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари интеграция қилинган бўлиб доимий кузатиб бориш ва видео тасвирлардан фойдаланиш имконияти яратилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.